Бугун, 20 апрель куни футбол бўйича Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақада муносиб иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақа мезбони бўлмиш Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ушбу ўйин Тоиф шаҳридаги "Қирол Фаҳд" стадионида Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.