Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Халқаро курьерлик жўнатмаларини божсиз олиб кириш ставкаси 200 долларгача пасайтирилди

Ҳукумат жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистонга божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб кириш нормаларини пасайтирди. Янги қоидалар келаси ойдан кучга киради.

110views0replies
0

UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 244-сон қарори қарори қабул қилинди. 
Қарор билан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:
— ҳаво транспортида – 1000 АҚШ доллари;
— темир йўл ва дарё транспортида – 500 АҚШ доллари;
— автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 АҚШ доллари;
— халқаро курьерлик жўнатмалари орқали − 200 АҚШ доллари;
— халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 АҚШ доллари.
110views0replies
0

Изоҳлар