Излаш
RUUZ

Спорт

Осиё кубоги U-17: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпиони

9 киши бўлиб ҳаракат қилган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа мезбони Саудия Арабистонини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.

82views0replies
0

ЎФА

Бугун, 20 апрель куни футбол бўйича Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.
Драматик кечган баҳснинг 40-дақиқасида Нурбек Сарсенбаевга, 45-дақиқада эса Миразиз Абдукаримовга бош ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди.
Икки киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Муҳаммад Ҳакимов учрашувнинг 50-дақиқасида Саудия Арабистони дарвозасини пенальтидан ишғол қилди.
Орадан 20 дақиқа ўтгач, драматик кечган баҳснинг 70-дақиқасида Садриддин Ҳасанов финалдаги иккинчи тўпни Саудия дарвозасига жойлаб қўйди.
Шу тариқа Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 2 киши кам бўлган ҳолда мусобақа мезбонини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё кубоги чемпионлигини қўлга киритди.
82views0replies
0

Изоҳлар