"Кеча менинг ИИБда ушлаб турилишим ва телефоним олиб қўйилишига асос бўлган матн мана шу. Бу фикрдан ўзини ҳақоратланган деб ҳисоблаган кимдир ариза ёзган экан. Қачондан бери матнни экспертиза қилиш учун шахснинг телефони олиб қўйиладиган бўлган, буниси тушунарсиз.
Яна кимдир бу фикрим учун ўзини ҳақоратланган деб ҳисобласа, бемалол ИИБга ариза ёзавериши мумкин, қолган телефон ва техник қурилмаларимни ҳам бераман", - дея муносабат билдирган Кушербаев.
"Жиноят-процессуал кодексининг 157, 159-моддаларига асосан терговга қадар текширувни ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш ҳамда аризачи баён этган ҳолатларга аниқлик киритиш учун тергов бўлинмаси томонидан қарор чиқарилиб, Р.Кушербаевга тегишли мобиль телефони вақтинча олиниб кўздан кечирилган. Мазкур иш доирасида, процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда", - дейилади ИИББ муносабатида.
"Қонунлардаги ахборот тарқатиш юзасидан белгиланган талаблар барча учун мажбурийдир. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятига аралашиш ва маълум бир мақсадда ишни кўриб чиқиш натижаларига, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали таъсир қилишга уруниш, белгиланган тартибда жавобгарлик келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз", - дейилган хабарда.