Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда “парковка” қоровули ва бошқа шахсларни пичоқ билан қўрқитган шахс 10 суткага қамалди — видео

Фуқаро маст ҳолатда ёш болаларга ҳам таҳдид қилиб, жамоат тартибини бузган.

124views0replies
0

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 апрель куни тахминан соат 19:40 атрофида Шайхонтоҳур тумани “Себзор” кўчасида жойлашган автотураргоҳлардан бирида ўрнатилган “ташвиш тугмаси” босилганлиги ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармасига хабар келиб тушган.
Аниқланишича, 1958 йилда туғилган Х.С. маст ҳолатда бўла туриб, автотураргоҳ қоровули ва бошқа фуқароларни ошхона пичоғи билан қўрқитиб, жамоат тартибини бузган. Сўнгра воқеа жойидан қочиб, кўп қаватли уйлардан бирига кириб кетган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро Х.С. ушланиб, яқин орадаги ИИБга олиб борилган.
Таъкидланишича, фуқаро Х.С. томонидан пичоқ билан ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан МЖтКнинг 183- моддаси (“майда безорилик”), 194- моддаси (“ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) ва 185-2- моддаси (“совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш”) моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилган.
Суд томонидан ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

124views0replies
0

Изоҳлар