Излаш
RUUZ

Криминал

Дубайдаги пичоқбозлик сабаб 15 нафар ўзбекистонликлар қўлга олинган — видео

ТИВ ҳолат юзасидан расмий изоҳ бериб, қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани визасиз режимга таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.

791views0replies
0

Аввалроқ, Дубайда ўзбеклар пичоқбозлик қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ҳолат юзасидан Таҳқи ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, юқоридаги ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди.
Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.
Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
“Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз'“,- дейилади хабарда.

791views0replies
0

Изоҳлар