Излаш
RUUZ

Криминал

“Онлайн қимор ўйнаб, $100 минг ютқаздим"

Тошкентда гиёҳвандлик моддаларини етказиб бериш билан шуғулланган 25 ёшли “закладчик” йигит ушланди.

224views0replies
0

Маълум қилинишича, республика бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбирлари ўтказилган. 
Тезкор тадбирлар давомида Тошкентда онлайн қимор ўйинларида катта пулларни ютқазиб қўйиб, бундан ташқари гиёҳвандлик моддаларини етказиб бериш билан шуғулланиб келаётган 25 ёшли “закладчик” йигит ушланган. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди. 
Мазкур шахс холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ёнидан 6 дона қора “изолента”га ўралган оқ кукунсимон модда яъни гиёҳвандлик модда борлиги аниқланган. 
Гумонланувчи йигитнинг таъкидлашича, қарз сабаб ҳатто 6 ойдан бери уйига боролмаяпти. 
“Онлайн қимор ўйинларида 100-150 минг доллар ютқазганман. Одам ютаман деб ўйлаб, яна ютқазиб қўяр экан. 2 кун ичида гиёҳванд моддаларни ташиш сабабли 95 доллар ишлаб топдим. Лекин гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишни ва тарқатишни ҳеч кимга раво кўрмайман”,- дейди 25 ёшли йигит. 
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи йигит эҳтиёт чораси сифатида ушланган.
224views0replies
0

Изоҳлар