Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати +38 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

45views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республика шимолида, Қорақалпоғистоннинг айрим жойларда қисқа муддатил момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати +35...+38 даражагача кўтарилади.
Сешанба ва чоршанба кулари ҳаво ҳарорати пасаяди, чоршанба кунига келиб ҳарорат +25...+30 даражани ташкил этади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво +30...+33 даражагача исийди.
Эртага Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +15...+20 даража атрофида бўлади, сўнг ҳарорат аста-секин +28...+30 даражагача кўтарилади.
Республика ҳудудининг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 29-30 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида, 1-2 май кунлари Фарғона водийсининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-30 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 
Тошкентда 28-30 апрель ва 1-2 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат +36...+38 даража, сешанба куни +31...+33 даража, чоршанба куни +26...+28 даража бўлади. Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳарорат +29...+31 даражагача кўтарилади.
45views0replies
0

Изоҳлар