Бухорода талаба йигит ўлими олдидан хат қолдириб, ўз жонига қасд қилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ҳолат юзасидан UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Аниқланишича, 2005 йил Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган, "Метрология ва стандартлаш" таълим йўналиши бўйича Технологиялар факулети 1-босқич талабаси А.Ш. жорий йилнинг 27 апрель куни соат 7:23 да 3-сон талабалар турар жойидаги хонасида ўз жонига қасд қилгани аниқланган.
Марҳум ўз жонига қасд қилиши олдидан хат қолдирган. Хатда унинг ўлимига ҳеч кимни айбламаслиги ва ўз ота-онасидан кечириб сўрагани ёзилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Прокуратура томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.