Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 16:15 атрофида Наманган вилояти, Уйчи тумани "Хўжаобод" МФЙ да яшовчи фуқаро 2022 йилда туғилган ўғлини назоратсиз қолдирилиши натижасида яшаш уйидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар берган.
Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган ва олиб борилган тезкор ҳаракатлари натижасида ҳожатхонага тушиб кетган бола у ердан соғ-саломат чиқариб олиниб, ота-онасига топширилган.