Излаш
RUUZ

Сиёсат

Таиландга киришнинг янги тартиби жорий этилди

Чет эллик фуқаролардан махсус Таиландга кириш картасини 3 кун олдин олишлари сўралмоқда.

52views0replies
0

Таиланд Қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга киришнинг янги тартиби жорий этилганини расман маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб, Таиланд Қироллигига кирувчи барча чет эл фуқаролари Таиландга кириш картасини (Thailand Digital Arrival Card, ТДАC) мамлакатга етиб келиш санасидан 3 кун олдин махсус платформа орқали (https://tdac.immigration.go.th/) олишлари шарт.
"Шу муносабат билан Таиландга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларидан Қиролликнинг мазкур қарорини ҳисобга олишларини сўраб қоламиз",- дейилади хабарда.

52views0replies
0

Изоҳлар