• 12 832 сўм
    -25.54
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
Жамият 29 апрел 13:54

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 10 млн сўмга етди

Пойтахт ўртача иш ҳақи даражаси бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда, бу кўрсаткич аксарият вилоятларга қараганда икки баравар юқори.

419
0
UzNews.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-март ойларида республика бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5,79 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ошган.

Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳрида сақланиб қолмоқда - 9,88 млн сўм, бу бошқа ҳудудларга нисбатан қарийб 2 баробар кўпдир. Тошкент шаҳридан кейинги ўринларда Навоий вилояти - 7,3 млн сўм ва Тошкент вилояти - 5,4 млн сўм. Қолган ҳудудларда бу кўрсаткич 4 млн сўмдан 4,8 млн сўмгача ўзгариб туради.

Ушбу даврда иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи яна банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолиятида - 15,84 млн сўм ҳамда ахборот ва алоқа соҳасида - 14,81 млн сўмни ташкил этди.

Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаларида ҳамон ўртача ойлик иш ҳақининг энг паст даражаси кузатилмоқда - мос равишда 4 млн сўм ва 3,6 млн сўм, бу республика ўртача даражасидан паст.

419
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш