Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспекторини уриб юбориш ҳолати акс этган видеони эълон қилди

️Кузатув камераларида Malibu ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб юбориб, уни капотда судраб кетаётганини қайд этилган.

69views0replies
0

Маълум қилинишича, Нукус кўчасида Malibu 2 ҳайдовчиси давлат рақами белгиларисиз, барча ойналари қорайтирилган ва қўшимча жиҳозлар ўрнатиб ҳаракатланган.
ЙПХ ходими унга тўхташ ишорасини кўрсатган, аммо у инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, ходимни машина капотида тахминан 1,5 километрга судраб кетган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳайдовчи тўхтатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг  219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 
Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Машина жарима майдонига жойлаштирилган.
69views0replies
0

Изоҳлар