Андижон вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан тезкор профилактик тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида 1995 йилда туғилган аёл ўзига тегишли телефонидаги мурожаат қилган шахснинг интим сурат ва видеоларини тарқатиш билан қўрқитганлиги маълум бўлган. Бунинг эвазига у фуқародан 14 минг АҚШ доллари талаб қилган ва ушбу пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.