Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида эркак ўзини осиб қўйди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz‘га маълумот берди.

457views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Тошкент вилоятида жойлашган дала майдонидаги  "шийпон"да номаълум эркак ўзини осиб, жонига қасд қилгани акс этган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz‘га маълумот берди.
Жорий йилнинг 30 апрель куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшаб келган 1987 йилда туғилган фуқаро Й.В. Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Оҳангарон магистрал йўлининг Оҳангарон йўналиши чап томонида жойлашган “Автомабилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси” қаршисида жойлашган ёзги “шийпон”га ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Марҳумнинг ўз жонига қасд қилиш сабабларига аниқлик киритиш мақсадида текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
457views0replies
0

Изоҳлар