Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Урганч аэропортини модернизация қилиш учун $223 млн йўналтирилади

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифини Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва Жанубий Корея компанияси бошқарувига бериш лойиҳаси билан танишишдан бошлади.

60views0replies
0

president.uz

Тақдимотда аэропортнинг ҳозирги инфратузилмаси маҳаллий аҳоли ва меҳмонларнинг талабларига жавоб бермаётгани қайд этилди. Унинг ўтказиш қобилияти чекланган - соатига 400 йўловчидан ошмайди, бу эса ҳаво қатновларининг ривожланишига тўсқинлик қилади.
2024 йил 1 августда эълон қилинган очиқ тендер икки босқичда бўлиб ўтди ва Франция, Жанубий Корея, Туркия, Қатар ва бошқа мамлакатлардан саккизта компанияни бирлаштирди. Идоралараро тендер комиссияси қарорига кўра, Жанубий Кореянинг "Incheon International Airport Corporation" компанияси ғолиб деб топилди.
Президент Шавкат Мирзиёев компания ва лойиҳа раҳбарияти билан суҳбатлашди. Корпорация президенти Инчхон аэропорти ўтказиш қуввати бўйича дунёда учинчи, хизмат кўрсатиш сифати бўйича эса етакчилардан бири эканини таъкидлади. Урганч компания тасарруфидаги иккинчи аэропорт бўлади. Уни янгилаш ва самарали бошқариш бўйича режалари билан ўртоқлашди.
Лойиҳанинг умумий қиймати $223 млн. Янги учиш-қўниш йўлаги, йўловчи ва юк терминаллари қуриш, ICAO стандартларига мувофиқ замонавий ёритиш-сигнал тизимларини ўрнатиш, махсус техникалар харид қилиш режалаштирилган.
Қурилиш-реконструкция ишларини 2025-2027 йилларда якунлаш режалаштирилган. Модернизациядан сўнг аэропорт Boeing 747 ва Airbus A350 каби йирик самолётларни қабул қила олади. Янги терминалнинг умумий майдони 39 минг квадрат метрни ташкил этади, ўтказиш қобилияти эса соатига 1300 йўловчига етади.
Шунингдек, бўлажак терминал концепцияси ҳам намойиш этилди. Президент бинонинг ички ва ташқи кўринишида миллий колоритни акс эттириш бўйича тавсиялар берди.
60views0replies
0

Изоҳлар