• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 31 июля 2020

Туркиянинг Ўзбекистонга юборган қарийб 12,5 тонналик инсонпарварлик ёрдами етиб келди

Ёрдам таркибидан 50 000 дона N-95 ниқоб, 200 000 жарроҳлик ниқоби, 40 000 дона комбинезон ва бошқа воситалар ўрин олган.

1235
0
ЎзА

Туркиянинг Covid-19 эпидемиясига қарши курашда ишлатиладиган ҳимояловчи тиббиёт материалларидан иборат гуманитар ёрдами бугун Тошкентга етиб келди, дея хабар бермоқда ЎзА.  

Инсонпарварлик ёрдами таркибида 50 000 дона N-95 ниқоб, 200 000 жарроҳлик ниқоби, 40 000 дона комбинезон, 5 000 дона юзни тўлиқ тўсувчи ниқоб ва Covid-19’ни даволашда қўлланиладиган дори воситалари бор. Қарийб 12.5 тонналик ушбу ёрдам Қурбон ҳайитнинг илк куни тонгга яқин етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Медипол университети илмий кенгаши аъзоси, юқумли касалликлар бўйича мутахассис, профессор Режеп Озтюрк, Хажеттепе университети илмий кенгаши аъзоси, жамоатчилик саломатлиги бўйича мутахассис, профессор Левент Акин ва Анқара шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, профессор Хатиже Рахмет Гюнер Тошкентга COVID-19’га қарши курашда ижобий тажрибаларини Ўзбекистонда қўллаш мақсадида келишган эди.

1235
0