• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 17 декабря 2019

Шавкат Мирзиёев Японияга етиб келди

Шавкат Мирзиёевни Япония ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Синичи Накатани, Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамура ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

2518
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил - Нагоя шаҳрига келди. Тюбу халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Япония ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Синичи Накатани, Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамура ва бошқа расмий шахслар кутиб олди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади. Ўзбекистон президенти Нагоя ва Токио шаҳарларида қатор икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.

Нагояда Аичи префектураси ва шаҳар мэрияси раҳбарлари билан музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, Нагоя университетига ташриф буюриш кўзда тутилган.

Шу куниёқ Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, "Ўзбекистон-Япония" парламентлараро дўстлик лигаси фаоллари ҳамда Япониянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

2518
0