• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 16 декабря 2019

Энергетика вазирлигида янги кадрлар тайинлови амалга оширилди

Вазирликнинг учта бошқармасида раҳбарлар ўзгарди.

2738
0
Энергетика вазирлиги

Вазирлик матбуот хизматининг хабарига кўра, Азамат Акмалович Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Молиявий оқимлар ва нарх сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У бунга қадар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Электр энергиясини сотишни ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Илҳом Анварович Ниғматуллаев Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Методология ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

И. Ниғматуллаев бунга қадар Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Абдумалик Абдусалимович Назиров Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

2738
0