29 май куни Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Ўзбeкистонга ташриф буюрди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Бу ҳақда ЎзА хабарида айтилмоқда.
Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари 30 май куни Урганч шаҳрида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишида иштирок этади.
Йиғилиш якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Қўшма комиссия йиғилиши мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унга 2018 йил октябрь ойида Россия Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган олий даражадаги музокаралар чоғида асос солинган.