• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 1 мая 2019

Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги Императорини табриклади

Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги Императорига табрик йўллади.

2588
0
globallookpress.com

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг бир юз йигирма олтинчи Императори сифатида тахтга ўтиргани муносабати Япония Императори Нарухитога самимий қутловлар ва энг эзгу тилаклар битилган мактуб йўллади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Нарухитонинг "Рейва" деб ном олган ҳукмронлик даврида Япония барқарор ва уйғун ривожланишига, мамлакатнинг жаҳондаги етакчи ўрни янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

"Умид қиламанки, Сизнинг кўмагингиз билан Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасидаги аниқ мақсадга йўналтирилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади", - деб таъкидлаган Президентимиз ўз қутловида.

2588
0