• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 20 марта 2019

Агросаноат инспекцияси бошлиғига ўринбосарлар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари тайинланди.

5067
0
УзА

Ҳукумат қарори билан, Музаффар Рахимджанович Расулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб, Улугбек Нармаматович Джавлиев, Зафар Зоирович Саидов ва Икромжон Файзуллоевич Хамраев инспекция бошлиғининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Президент Фармони (ПФ-5690, 15.03.2019 й.) билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилган эди.

5067
0