Президентнинг 11 февралдаги қарори билан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорига янги ўринбосарлар тайинланди, деб хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.
Биринчи ўринбосар этиб аввал Давлат рақобат қўмитасининг раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган Обидов Асқар Акбар ўғли тайинланди.
Шунингдек, директор ўринбосари этиб Муҳамедов Диёр Рауфович ҳам тайинланган.