• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 15 августа 2018

Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари Шайхонтоҳур прокурори бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йилнинг 14 август кунидаги буйруғи билан Шайхонтоҳур туманига прокурор тайинланди.

5476
0
UzNews.uz

Бош прокурорнинг буйруғига кўра, Ойбек Анваржонович Хошимов Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида ўз иш фаолиятини бошлади.

О.А.Хошимов 1978 йилда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида туғилган, маълумоти олий-ҳуқуқшунос, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Андижон вилояти Бўз тумани прокуратурасида бошлаб, кейинчалик Андижон ва Фарғона вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаб, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.

2018 йилнинг март ойидан Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

5476
0