• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 28 июня 2018

Бош прокурор Рашид Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича маълумот берди

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Р.Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари билан боғлиқ саволлар берди.   

10841
0

Саволлардан бири собиқ бош прокурор Р.Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг қандай кетаётгани ҳақида бўлди.

Бунга жавобан Бош прокурор О.Муродов айни пайтда Р.Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилди.

Жиноят-процессуал қонунчилиги нуқтаи назаридан тергов тафсилотлари ошкор этилмайди.

Бир нарсани айтиб ўтиш мумкинки, собиқ бош прокурор Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида 24 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

ЎзАнинг хабарига кўра, фуқароларга шуни етказиб қўйиш керакки, деб қайд этди Бош прокурор, бу каби жиноят ишлари қўзғатилишидан мақсад – бунга йўл қўйган шахсларни қамаш эмас, балки етказилган зарарни ундириш. Бошқача айтганда, улар еган нарсаларини жойига қўйиб қўйса, қамоқдан озод қилиниб, қўйиб юборилиши ҳам мумкин.

Лекин талон-тарож қилинган маблағлар жуда катта миқдорни ташкил этади. Вақти келиб халқимиз бунинг ҳаммасини билиб олади.  

10841
0