• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 6 ноября 2021

Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилди — фото

Иккинчи марта президентликка сайланган Шавкат Мирзиёев муқаддас Қуръони Карим китобига қўлини қўйган ҳолда қасамёд қилди.

887
0
president.uz

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда.

Парламент қуйи ва юқори палаталарининг қўшма мажлисида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Шавкат Мирзиёевга президент гувоҳномаси ва Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси ва Қуръони Каримга қўлини қўйган ҳолда қасамёд қилди.

"Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан".

Қонунчиликка кўра, Президент Олий Мажлис палаталари йиғилишида қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.

887
0