• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 17 декабря 2021

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чже Ин музокара ўтказди

Ўзбекистон президенти яримўтказгичлар қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Корея тарихи музейи ва  Корея кутубхонасини ташкил этиш, шунингдек, яқинлашиб келаётган байрамларни биргаликда нишонлашни таклиф қилди.

745
0
president.uz

Сўнг давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

“Ҳурматли Шавкат Мирзиёев жанобларини, менинг қадрли биродаримни қутлайман. Сеулга хуш келибсиз. Шу йил январь ойидаги учрашувимизни яхши эслайман. Биз Ўзбекистон билан елкама-елка туриб, глобал иқлим ўзгаришларига қарши туришга, “ақлли” шаҳарлар, смарт-фермалар, АКТ ва электрик автомобиллар ишлаб чиқариш каби истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз”, - деди Корея президенти.

Президент Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдириб, очиқлик ва ўзаро ишонч икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожи учун мустаҳкам пойдевор бўлиб келаётганини таъкидлади.

“Учрашиб турганимиздан жуда мамнунман. Давлат ташрифи билан гўзал Кореяга келишга таклиф қилганингиз ва ҳар доимгидек илиқ меҳмондўстлик учун миннатдорман. Ҳозир об-ҳаво совуқ, лекин кореялик биродарларимизнинг қалби қайноқ.  Биз мамлакатингиз ва корейс халқига алоҳида бир самимият билан қараймиз”, - деди Ўзбекистон президенти.  

Қайд этилишича, Кореянинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 7 миллиард доллардан ошган. Жорий йилда 320 миллион доллар, яъни 2020 йилга нисбатан 20 фоиз кўп ўзлаштирилди. Бу маблағлар ҳисобига кимё, нефть-кимё, тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Корея Эксимбанки ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик фонди (EDCF) билан кўп йиллик самарали ҳамкорлик алоҳида диққатга сазовор. Масалан, ушбу жамғарма доирасидаги молиялаштириш ҳажми 1 миллиард долларга етказилди. 2023 йилга қадар Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишга салмоқли маблағ йўналтирилмоқда.

Ўзбекистон раҳбари 2022 йилни “Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилишни, Тошкентда Корейслар тарихи музейи ҳамда Корейс маданият ва санъат уйи қошида кутубхона ташкил этишни таклиф этди.

Шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

745
0