• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 7 января 2022

“Жангарилар тўлиқ йўқ қилинмагунча аксилтеррор ҳаракатлар давом этади” — Тўқаев

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Хавфсизлик кенгаши вакиллари билан мамлакатдаги тезкор вазият, аксилтеррор операциясининг боришинини муҳокама қилди.

1017
0
Reuters

Йиғилишда мамлакатдаги тезкор вазият, аксилтеррор операциясининг бориши, ҳудудлардаги вазият муҳокама қилинди.

“Антитеррор операцияси бошланди. Ҳуқуқ тартибот идоралари қаттиқ ишламоқда. Мамлакатнинг барча ҳудудларида асосан конституциявий тузум тикланди. Маҳаллий ҳокимият идоралари вазиятни назорат қилмоқда. Аммо террорчилар қурол ишлатишда ва фуқароларнинг мулкига зарар етказишда давом этмоқда. Шу боис аксилтеррор ҳаракатлар жангарилар тўлиқ йўқ қилинмагунча давом эттирилиши керак”, - деди Қосим-Жомарт Токаев. 

Хавфсизлик идоралари раҳбарларининг хабар беришича, КХШТ бирлашган тинчликпарвар контингенти бўлинмалари тартибни тиклашга ёрдам бериш учун Қозоғистонга етиб кела бошлади. 

Ушбу контингент чекланган вақтга асосан стратегик объектларни қоплаш ва ҳимоя қилишни таъминлаш функцияларини бажариш учун келган.

Йиғилишда ички ишлар ва мудофаа вазирлари вазифасини бажарувчи, шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ҳисобот берди. Қозоғистон президенти мамлакатдаги вазиятни янада барқарорлаштириш бўйича қатор фармойишлар чиқарди.

Маълумотларга кўра, қўшни мамлакатнинг айрим ҳудудларида вазият барқарорлашмоқда.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, кеча тунда Шимолий Қозоғистон ва Қўстанай вилоятида тартибсизликлар кузатилмаган, вазият назорат остида.

Туркистон вилоятида ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга фуқаролик фаоллари ҳам қўшилган. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, у ерда ҳам вазият назорат остида. Вилоят ҳокими раислигида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат тезкор штаб фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, Чимкентда погромлардан сўнг шаҳар инфратузилмаси объектлари жиддий зарар кўрди. Шаҳарда тезкор штаб ташкил этилган.

Қайд этилишича, Атирау вилоятида 6 январь куни кечга яқин намойишчиларнинг асосий гуруҳи ўзларича майдонни тарк этишган. Қолганлари жамоат тартибини бузгани учун ушланиб, шаҳар ИИБга олиб кетилган.

1017
0