Бошқа лавозимга ўтказилгани муносабати билан Самарқанд шаҳрининг ҳокими Воҳид Санақулович Раҳимов ўз вазифасидан озод этилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz. Ушбу маълумотни UzNews.Uz муҳбирига шаҳар маъмуриятида тасдиқлашди.
Янги ҳоким этиб Булунғур тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Фурқат Жалолович Раҳимов тайинланди.
Собиқ ҳоким Воҳид Раҳимов Пахтачи тумани ҳокими лавозимига ўтказилган.