• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 января 2022

Ижтимоий тармоқлардаги экстремистик канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди

Рўйхатда қатор ижтимоий тармоқларда очилган 200 тага яқин канал ва саҳифалар мавжуд. Улардаги материалларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тақиқланди.

1228
0
UzNews.uz

Олий судининг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифалар ва каналлар экстремистик деб топилиб, ушбу материалларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, намойиш этиш ҳамда сақлаш тақиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Эълон қилинган рўйхатда Instagram, Facebook, Telegram, Odnoklassniki ва YouTube каби ижтимоий тармоқларда очилган 200 тага яқин канал ва саҳифалар мавжуд.

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига мувофиқ, тақиқланган ташкилотлар (материаллар)нинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. 

Маълумот учун, “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан интернетда тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар агар экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора даъват қиладиган ёхуд шундай фаолиятни амалга ошириш зарурлигини асослаб берадиган ёки ошкора оқлайдиган, тарқатиш учун мўлжалланган бўлса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан экстремистик материаллар деб топилади ҳамда уларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

Жиноят кодексининг 244(1)-моддасига асосан ушбу материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

1228
0