Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди
Хитой пойтахтининг “Шоуду” халқаро аэропортида давлат раҳбарини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди. Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланади.