• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 4 февраля 2022

Ўзбекистон кинематография агентлиги тўлиқ метражли кинолойиҳалар танловини эълон қилади

Ўзбекистон кинематография агентлиги профессионал ёш ижодкорлар учун сарф-харажатлар сметаси чекланган миқдорда тўлиқ метражли кинолойиҳалар танловини эълон қилади.

733
0

2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да ёш киноижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Кинематография агентлиги «Ёшлик» киностудияси ДУК 35 ёшгача бўлган ёш киноижодкорларни руҳлантириш мақсадида, «Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш!» шиори остида 10 та тўлиқ метражли бадиий филмлар учун сценарийлар танловини эълон қилади.

Тўлиқ метражли филмлар сценарийлари жанри ва мавзулари:

1. 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёш авлодни Ватанга садоқат, анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маҳалланинг катта ижтимоий куч сифатидаги мавқейини ошириш, ўзини-ўзи бошқариш органларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини акс эттириш мақсадида, ҳозирги давр глобал муаммоларини теран англаб, илғор тушунча ва дунёқарашга эга бўлган, ватанпарварлик, бурчга садоқат, мардлик, жасурлик, шижоат каби инсоний тушунчалар руҳида тарбия топган ёшлар ҳақида бадиий фильм.

2. Ўзбек халқининг фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор ва ишбилармонларнинг жамиятдаги ўрни, машаққатли меҳнати, уларнинг обрў-эътиборини юксалтиришга қаратилган бадиий фильм;

3. Республикамизга коронавируснинг кириб келиши, тарқалишига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар, ёш шифокорларимизнинг бу йўлда кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида бадиий фильм.

4. Янги Ўзбекистоннинг янги бунёдкорлари — замонамизнинг ёш қаҳрамонлари, уларнинг ҳаёти ва фаолияти, орзулари ва интилишлари ҳақида автобиографик жанридаги бадиий фильм;

5. Ўзбек оиласидаги ўзига хос қадриятлар, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муаммолар, ёш оилаларда тез-тез учраб турадиган келишмовчиликларнинг сабаб ва оқибатлари тўғрисида ҳикоя қилувчи драма жанридаги фильм;

6. Бир воқеа сабаб Тошкентга келган меҳмоннинг қувноқ ва кулгили саргузаштларини акс эттирган комедия жанрига оид фильм;

7. Ёш йигит-қизларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйиш йўлидаги қувонч-ташвишлари, муаммолари ва албатта муҳаббатлари ҳақидаги мелодрама;

8. Мамлакатда ички туризмнинг ривожланиши, хусусан, бир гуруҳ ёшларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига саёҳати давомида юз берган саргузаштлари ҳақида Саргузашт жанридаги фильм;

9. Тўғри йўлдан адашган, ёт ғояларга алданган, ичкиликка берилган, ҳаётдан умидини йўқотган йигит ва бундай ҳаётнинг пировард оқибатлари ҳақидаги триллер;

10. Ўзбекистонда рўй берган қўрқинчли воқеа ҳақида ҳикоя қилувчи Мистика ёки қўрқинчли (Horror) фильм;

11. Мактаб ҳаётидаги жўшқинлик, қувноқлик ва болаларча беғубор оламни ёритиб берувчи болалар филми;

12. Халқаро мусобақаларда янги Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб, юксак марраларга эришаётган ёш ва навқирон спортчиларимизнинг матонати ва ибратга сазовор фазилатлари ҳақидаги спорт жанрига мансуб бадиий фильм;

13. Турли соҳаларда фаолият юритаётган мамлакат ёшларининг қизиқишлари ва муаммоларини ўрганиб, ечимларини ўзида акс эттирган бошқа (эркин) жанрдаги фильм.

14. Қашқадарё вилоятида UZBEKISTAN GTL заводининг қурилиши ҳақида фильм.

Танлов халқаро тажрибада муваффақиятли амалга оширилган «Питчинг» тақдимотлари орқали ўтказилади. Танлов учун сценарийлар 2022 йил 1 февралдан 28 февралга қадар тақдим этилиши лозим. Тақдим этилган сценарийлар халқаро стандартларга мос форматда, ўзбек тили имло қоидаларига риоя қилинган ҳолда ёзилган бўлиши керак.

Питчингда қуйидагилар таништирилади:

1. Лойиҳа синопсиси ёки сценарийси

2. Лойиҳага жалб қилинган жамоа - продюсер, сценарист, режиссёр, актёрлар, қаҳрамонлар.

3. Фильм трейлерини намойиш қилиш (30-60 сония, мавжуд бўлса).

4. Персонажлар, сюжет, асосий воқеалар.

5. Лойиҳа ҳақида қўшимча маълумотлар (1-5 дақиқа)

6. Хронометраж

7. Фильм бюджети (ишлаб чиқариш бўйича харажатлар)

8. Лойиҳанинг амалга оширилиш муддати

9. Локациялар

10. Қўшимча маълумотлар.

Танловга келиб тушган мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда питчинг ва тақдимот кунлари эълон қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси 1А-уй. Индекс: 100115.

Telegram: @yoshlartajribastudiya

Маълумот учун: +998-94-936-12-21+998-97-705-37-23.

Реклама ҳуқуқлари асосида

733
0