• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 февраля 2022

Ўзбекистонда қуролдан фойдаланиш ёши узайтирилмоқда

Янги қонун лойиҳаси билан қурол муомаласи назорати Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилмоқда.

824
0
Экология Қўмитаси

Қонунчилик палатаси мажлисида "Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. 

Мазкур қонун лойиҳаси билан ов қуролини олиш 25 ёш этиб белгиланмоқда.

Қайд этилишича, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш вазифалари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ҳуқуқий жиҳатдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, қурол муомаласи билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши белгиланган.

Прокуратура вакилларининг қайд этишича, Ўзбекистонда 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган фуқаролар 49 та ов қуролларига эга, 25 ёшгача бўлганлар ўртасида эса 500 нафар фуқарода овчилик қуроллари бор. Аксарият ҳолларда “менда қурол бор” деган ўзини кўрсатиш мақсадида сотиб олинган ҳоллар ҳам бор.

Маълумот учун, амалдаги “Қурол тўғрисида”ги қонунга кўра, 18 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини, 21 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий ов қуролини олиш ҳуқуқига эга.

824
0