Россия Қуролли кучлари Беларус ҳудудида бўлиб ўтган ҳарбий машғулотларнинг бир қисмини якунлади. Жанубий ва Ғарбий ҳарбий округлар бўлинмалари ўз жойлашиш жойларига қайтишни бошлади. Бу бўйича Россия мудофаа вазири Игор Конашенков баёнот берди.
“Жанубий ва Ғарбий ҳарбий округ бўлинмалари ўз вазифаларини бажариб, темир йўл ва автомобил транспортига юклашни бошладилар ва бугундан ўз ҳарбий гарнизонларига ўтишни бошлайдилар. Aлоҳида бўлинмалар ҳарбий колонналарнинг бир қисми сифатида мустақил равишда маршларни амалга оширадилар”, - дейди Игор Конашенков.
Қайд этилишича, Россия ҳудудидаги бошқа полигонларда қўшинлар ва ҳарбий қисмлар билан машғулотлар давом этмоқда. Режага мувофиқ бир қатор жанговар тайёргарлик тадбирлари, жумладан, машғулотлар ўтказилди.
Жанговар тайёргарлик бўйича чора-тадбирлар тугаллангандан сўнг, қўшинлар ҳар доимгидек, доимий жойлаштириш пунктларига қўшма маршларни амалга оширадилар.