• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 27 февраля 2022

"Украина Россияга қарши Халқаро судга расман даъво юборди" — Зеленский

Зеленский Украина Путин геноцид тушунчасини бузиб кўрсатгани учун Россияга қарши Гаагадаги Халқаро судга расман даъво аризаси берганини маълум қилди.

627
0
Instagram

Украина Россияга қарши Гаагадаги Халқаро судга расман даъво аризаси берди. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский ўзининг Instagram'даги саҳифасида маълум қилди.

"Биз Россиянинг тажовузни оқлаш учун геноцид тушунчасини бузиб кўрсатгани учун жавобгарликка тортилишини талаб қиламиз. Биз суддан Россия Федерациясига зудлик билан жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва суд мажлисларини келаси ҳафтага белгилашни талаб қилишни сўраймиз", - деб ёзган давлат раҳбари.

Маълумот учун, февраль ўрталарида Россия президенти Владимир Путин Донбассда содир бўлаётган воқеаларни геноцид, деб атаганди.

"Украинада инсон ҳуқуқлари оммавий ва мунтазам равишда бузилмоқда, русийзабон аҳолига нисбатан камситиш қонунчилик даражасида белгилаб қўйилган. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Донбассда содир бўлаётган воқеалар геноциддир", - деганди Путин Германия канцлери билан музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида.

627
0