Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда террорчилик гуруҳи жангарилари Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳарбий объектларига ракеталар билан зарба бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Шундан сўнг, Ўзбекистони президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Афғонистондан Термизга ракеталар билан зарба берилгани рад этиб, баёнот берганди.
“Толибон" ҳукумати ҳам Афғонистон ҳудудидан Термизга ракета учирилгани ҳақидаги хабарни рад этди.
Farhatnews ахборот агентлиги “Толибон” матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангонийга асосланиб хабар қилишича, ИШИДнинг Хуросон бўлими жангчилари Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга ракеталар учиришга уринган, бироқ снарядлар ўзбек чегарасигача етиб бормаган.
Самангонийнинг қўшимча қилишича, ракеталар учирилган жой барқарорлашган ва уларга алоқадорликда гумон қилинган уч киши бир қанча снаряд билан қўлга олинган. ИШИД ракеталари Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлмаган вайроналарга тегган.
“Ўзбекистон чегарасига снаряд етиб бормаган, улар айрим харобалар устига тушган. Афғонистон Ислом Амирлиги ҳеч кимга бизнинг ҳудудимиздан қўшни давлатлар хавфсизлигига таҳдид қилишга йўл қўймайди”, - дейди Иномулла Самангоний.