• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 22 апреля 2022

Payme иловаси Google Play'да 5 миллион фойдаланувчилар томонидан юклаб олинган

Payme олти йилдан бери фойдаланувчиларга кундалик вазифалар учун хавфсиз ва қулай ечимларни таклиф қилиб келмоқда.

690
0

Payme мобиль иловасини апрель ойи бошида Google Play'да юклаб олганлар сони 5 миллионга етди. Бу Ўзбекистонда шундай натижаларга эришган биринчи финтех-компаниядир. Юклаб олишларнинг бундай кўплиги кундан-кунга кўпроқ одамлар кундалик вазифалар учун Payme хизматини танлаётганидан далолат беради.

Payme иловаси 2016 йил 25 мартда ишга туширилган. Ўша пайтда илованинг асосий хусусиятларидан бири банк карталари ўртасида пул ўтказмалари эди. P2P ўтказмалари қулай, тез ва ишончли бўлгани сабабли, Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилигига аввал таниш бўлган пул ўтказиш усулларига қизиқиш камая бошлади.

Бугунги кунда Payme кўплаб функцияларга эга. Мобиль алоқа, интернет, коммунал ва бошқа хизматлар, жарималар, кредитларни тўлаш ва бошқа кўп нарсаларни амалга ошириш мумкин.

Payme – бу ҳаётий ечимлар. Тўлов иловаси олти йил давомида ўз фойдаланувчиларининг ҳаётий вазифаларини ҳал қилиб, янги хусусиятлар билан ўсишда давом этмоқда. Мисол учун, машҳур хусусиятлардан бири «Менинг уйим» бўлимидир. Унинг тўлаш жараёнини соддалаштириш учун сиз коммунал ва бошқа хизматлар учун мунтазам тўловларнинг барча маълумотларини қўшишингиз мумкин.

Payme – бу инновация. Ушбу илова Payme GO контактсиз тўловни ишга туширган биринчилардан бўлди. QR-код ёрдамида ресторан ва кафеларда тўловларни, шунингдек, дўконларда харидларни амалга ошириш мумкин бўлди. Ушбу функция туфайли картангизнинг ПИН-кодини атрофдагилар билиб олмайди, чунки тўлов пайтида уни айтиш шарт эмас.

Payme – бу ишончлилик. Киришни СМС-код билан тасдиқлаганингиздан кейингина бошқа қурилмадан иловага киришингиз мумкин. Барча харажатлар «кирим-чиқим» бўлимида сақланади ва сизнинг маблағингиз транзакция давомида ҳеч қачон йўқолмайди.

Юклаб олишлар сони 5 миллионга етганлиги Payme'нинг Ўзбекистондаги машҳур тўлов дастурларидан бири бўлиб қолаётганидан далолат беради. Жамоа ўз фойдаланувчиларига кундалик вазифалар учун хавфсиз ва қулай ечимларни таклиф қилади.

Ҳар бир кунингиз кўплаб ечимлардан иборат – улар гоҳида катта, гоҳида кичик, лекин сиз учун бирдек муҳим. Демак, Payme учун ҳам.

Payme – ҳаётий ечимлар!

Иловани юклаб олиш.

Telegram: t.me/payme_uz
Instagram: @payme.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида

690
0