• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 6 мая 2022

ТИВ Ўзбекистоннинг Иттифоқ давлатига қўшилиши ҳақидаги баёнотларга муносабат билдирди

Аввалроқ, Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия–Беларусь Иттифоқ давлатига ССР давлатлари қўшилиши мумкинлигини айтганди.

1347
0
Sputnik

Сўнгги вақтларда ҳодисаларни ёритишда холислик ва бетарафликка даъво қиладиган баъзи чет эл нашрлари айрим хорижий давлатлар раҳбарларининг Иттифоқ давлатини кенгайтириш ва унга Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақидаги асоссиз фикрларини тарқатишда давом этмоқда.

"Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан дўстона муносабатларига путур етказиши мумкин бўлган бундай иғвогар ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз.

Ўзбекистон ўз мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида фақат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бундан буён ҳам ўзи танлаган мустақил тараққиёт йўлида қатъий давом этади", - дейилади ТИВ муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия–Беларусь Иттифоқ давлатига ССР давлатлари қўшилиши мумкинлигини айтганди.

1347
0