• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 10 мая 2022

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирда — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил муаммоси БМТ тамойиллари асосида ҳал қилиниши кераклигини билдирди.

879
0
Reuters / Ronen Zvulun

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатида томонларни кескинликни кучайтирмасликка ва можарони тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирмоқда.

Шунингдек қайд этилишича, Фаластин-Исроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида амалга оширилиши зарур.

"Биз томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз", - дейилади ТИВ муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, фаластинликлар ва Исроил хавфсизлик кучлари ўртасида сўнгги кунларда яна кучайди. Масалан, ўтган ойда Ал-Ақсо масжидига 12 мингга яқин мусулмон йиғилган вақтда икки томонлама тўқнашув бошланди.

879
0