Бугун, 15 сентябрь куни ўзаро англашув меморандуми Самарқандда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ва ташкилот бош котиби томонидан имзоланди.
ШҲТ Бош котиби Чжан Мин бугун, 15 сентябрни Эрон учун ҳам, ташкилот учун ҳам муҳим кун деб атади.
“Эроннинг иштирокчи давлатлар гуруҳига кириши Шанхай ҳамкорлик ташкилотини мустаҳкамлайди", - деди у.
Маълумот учун, Эрон ШҲТга кузатувчи сифатида кирганди.