• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 11 декабря 2025

Панама Ўзбекистонда валюта мониторинги учун оффшор ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди

Операциялари валюта мониторингига олинадиган оффшор ҳудудлар рўйхати янгиланди.

1712
0

Панама энди операциялар бўйича кучайтирилган валюта назорати талаб қилинадиган давлатлар рўйхатида йўқ.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ўзгартиришлар Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг қўшма қарори билан киритилган. Ҳужжат Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ССП билан келишилган.

Ҳозирги вақтда рўйхатга имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда маълумотларни ошкор қилиш ва тақдим этишни назарда тутмайдиган 68 та мамлакат киритилган.

1712
0

Комментарии