• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 11 сентября 2020

Ўзбекистон Покистоннинг учта портидан фойдаланиши мумкин

Транспорт соҳасидаги экспертлар покистонликларнинг инфратузилмасидан фойдаланиш учун шарт-шароитларни биргаликда ишлаб чиқишади.

1368
0
mift.uz

Кеча, 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков Покистон Ислом Республикаси денгиз ишлари бўйича федерал вазири Али Ҳайдар Заиди билан музокаралар ўтказди.

Маълум қилинишича, томонлар Ўзбекистон ва Покистон товарларининг ҳар икки мамлакат бозорларига эркин киришининг таъминланиши ўзаро савдо айланмаси кўрсаткичларининг сезиларли даражада ўсишига хизмат қилиши тўғрисида ягона фикрга келган.

Шу йўналишда Покистон томони Ўзбекистон "Гвадар", "Карачи" ва "Қосим" портларининг ривожланган инфратузилмасидан фойдаланиши учун мақбул шарт-шароитларни биргаликда ишлаб чиқишда маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди ва бунинг учун яқин келажакда Покистонга транспорт соҳасидаги бир гуруҳ ўзбекистонлик экспертлар юборилади.

1368
0