• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Туризм 30 августа 2020

Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистонга киришга рухсат берилди

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга турли чекловларсиз ташриф буюришлари мумкин бўлади.

2645
0
kabar.kg

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон COVID-19 билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилади. Бу ҳақида Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

"Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ўзгариши тўғрисидаги Ахборот хатига мувофиқ, 2О2О йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси коронавирус инфекциясининг пасайиши ва эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашуви кузатилган хорижий мамлакатлар рўйхатига 32-ўринда киритилади", — дейилади қўшни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

2645
0