Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган Ёшлар парламентининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Ташкилий йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган Ёшлар парламенти раиси лавозимига кўпчиликнинг овози билан Жамшид Бобоевнинг номзоди маъқулланди.
Ж.Бобоев ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий аппаратида ўз фаолиятини олиб бормоқда.