• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 7 августа 2020

6 ой ичида 108та раҳбарга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган

Маҳаллий Кенгашлар сессияларида 108 нафар раҳбарга нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш, 25 нафар мансабдор шахсни лавозимидан озод этиш таклифлари киритилган.

1594
0
senat.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлик борган сари янги йўналишларда ривожланиб бораётганини таъкидлади

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллий Кенгашларнинг 1 700 дан зиёд сессияларида 9 мингдан ортиқ масала муҳокама этилди. Қарийб 4 минг марта маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотлари эшитилди. 660 марта назорат-таҳлил тадбири ўтказилди. Мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларига 21 мингдан зиёд депутатлик сўровлари юборилди.

Яна бир жиҳат. Маҳаллий Кенгашлар сессиялари қарорлари билан ижро органларининг 108 нафар раҳбарига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш, жумладан, 25 нафар мансабдор шахсни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритилди. http://senat.uz/uz/lists/view/1709

Шунингдек, ялпи мажлисда сенаторлар томонидан  “Таълим тўғрисида”ги ва “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди ва маъқулланди.

1594
0