• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 16 января 2020

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни қабул қилди

Бугун, 16 январь куни президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган РФ ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилди.

2082
0
president.uz

Учрашув аввалида президент стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш суръати тобора ортиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Сергей Лавров самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг дилдан саломларини етказди. Икки раҳбарнинг мамлакатларимиз ўзаро ҳамкорликда бугунги даражага эришишидаги ҳал қилувчи роли алоҳида қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

2082
0