Президентнинг 2019 йил 7 ноябрдаги фармонига асосан, Ортиқова Светлана Боймирзаевна Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан буён Светлана Ортиқова марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, 2015 йилдан эса Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.