• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 21 октября 2019

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига матбуот котиби тайинланди

Бундан олдин “Ўзбекистон 24” телеканалида телебошловчи ва сиёсий шарҳловчи бўлган Мурат Садиков ФВВ Матбуот хизматининг бошлиғи бўлди.

2501
0
ФВВ

Катта лейтенант Садиков Мурат Фавқулодда вазиятлар вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон ФВВ матубот хизмати хабар бермоқда.

М.Садиков 1984 йилда Қозоғистон Республикаси Жамбул вилоятида туғилган. 2009 йилда Ўзбекистон Давлат санъат институтини тамомлаган.

2004 йилдан 2019 йилгача Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг марказий телеканалларида турли лавозимларда ишлаган.

Охирги икки йил давомида “Ўзбекистон 24” телеканалида телебошловчи ва сиёсий шарҳловчи сифатида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, фавқулодда вазиятлар вазирининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида вазирлик Матбуот хизмати бошлиғи саналади.

2501
0