• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 5 марта 2019

Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди

Азамат Шуҳратович Фозилов Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

5693
0
Молия вазирлиги

Бу ҳақда Молия вазирлигининг 2019 йил 4 мартдаги буйруғида айтилган.

А.Фозилов 1980 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр ва 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.

Молия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2000 йилда Самарқанд шаҳар молия бўлимида 1-тоифали мутахассис лавозимидан бошлаган, кейинчалик вазирлик тизимида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларда, хусусан Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли Китоб жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижрочи директори, Молия вазирлиги марказий аппарати Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори лавозимларида меҳнат қилган.

5693
0