• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 9 июня 2018

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Хитойда учрашишди

Владимир Путин жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳамда ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланиши борасида маълум қилинди.

4190
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев Циндао шаҳрида бўлаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилиши доирасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди.

Ушбу учрашувда икки мамлакат президентлари йирик лойиҳалар ўзаро ҳамкорликда қилинаётгани ҳақида таъкидлашди. Владимир Путин мисол тариқасида Ўзбекистон иқтисодига "Лукойл" компаниясининг ўзигина 7 млрд АҚШ доллари инвестиция киритгани ва бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкинлиги ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга, айнан унинг ташаббуси билан икки мамлакат ўртасида ўзаро яқинлик пайдо бўлгани, мева-сабзавот маҳсулотларининг Россияга келиши кўпайганлиги, йирик компанияларни фаолият олиб боришида ўзаро узвий ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида Шавкат Мирзиёев ҳам ўзаро ҳамкорлик ҳақида фикр билдирди. – биз россиялик тадбиркорлар билан жуда ҳам жиддий ва ишончли ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Ортда қолган йилларда биз фақат нефт ва газ соҳасида мустаҳкам алоқага эга бўлган бўлсак, ҳозирда ўзаро ҳамкорлик қилинмаган соҳанинг ўзи йўқ, - деди, Шавкат Мирзиёев.

4190
0